avatar
Куч
28069.17
Рейтинг
+10411.97

Karimova La`lixon Maksudovna

Мақолалар

Bo‘zchini ko‘rib bo‘zini ol…Yohud qiz onaga o‘xshaydi(mi?)

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
Kimga qanday bilmadim-u, menimcha  onaning yuzi-qiz, qizning yuzi-ona bo‘lsa kerak. Farzandini esli- hushli qilib tarbiyalab uni odamlar orasiga qo‘shish har bir ayolning onalik burchi. Ota-onasidan o‘tib bola qayerga ham borardi degan gaplar ko‘p quloqqa chalinadi.

P.R va reklama talabalar nigohida

Илм-фан
Xalqaro jurnalistika fakultetida joriy yilning 10-mart kuni  talabalar bilan PR sohasida bir qancha yutuqlarga erishgan malakali jurnalist Barno Sayidkamolova bilan qiziqarli uchrashuv tashkil etildi. O'zining jurnalistika sohasidagi bilimlari bilan talabalarga zamonaviy termenlar hisoblangan PR va reklamaning farqi nimalarda ekani haqida gapirib o'tdi. Barno Sayidkamolova bugungi kunda aynan PR sohasida faoliyat yuritayotgan yosh jurnalistlardan biri hisoblanadi.

Аҳоли бандлиги таъминланмоқда

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 декабрдаги “2017-2019 йилларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси тўғрисида маълумот берилди. Мазкур ҳужжат туманнинг саноат ва экспорт салоҳиятини янада ошириш, мавжуд ресурслардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш ҳамда муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини такомиллаштириш, хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш, аҳолининг бандлиги ва даромадларини оширишга хизмат қилади. 

Уч йиллик муаммо ўн кунда ҳал бўлди

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг Нукус шаҳар бўлими аралашуви билан уч йилдан буён ечилмай келаётган муаммо ўн кунда ҳал этилиб, фуқароларнинг хусусий мулкка бўлган эгалик ҳуқуқлари тикланди. Бу уларнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини янада мустаҳкамлади. 

Имло уялганда...

Знаменательные даты
Маданият ва маърифат
«Тилга эътибор – элга эътибор» дейди халқимиз. У она тилимизга давлат тили мақоми берилганида, ўзбек тилининг софлигини асраш, ривожини таъминлаш йўлида давлатимиз томонидан олиб борилаётган ишларда яққол тасдиғини топмоқда. Аммо қарс икки қўлдан чиққанидек, тилга эътибор масаласида элнинг ўзи ҳам масъулиятли бўлиши лозим. Афсуски, кейинги вақтларда ана шу масъулият бироз унутилаётгандек. Айниқса, ижтимоий тармоқларда... 

Ijtimoiy tarmoqdagi taxdidlar yohud o‘rgimchak to‘ri

Маданият ва маърифат
Din nomi bilan ish yuritayotgan g‘arazli kimsalar yoshlarni o‘z tuzoqlariga ilintirishda internetdan ustalik bilan foydalanmoqda. O‘zlarini “yaqin do‘st” yoki “xidoyatga chorlovchi” sifatida tanitib, yoshlarni to‘g‘ri yo‘ldan chalg‘itmoqda.
Hozirgi kunda Xitoyda 500 milliondan, Rossiyada 50 milliondan, O‘zbekistonda 10.2 milliondan ortiq internetdan foydanuvchi ro‘yxatga olingan. Endilikda ijobiy yoki salbiy mazmundagi axborotlarning global tarmoqqa chiqishi uchun bir soniya kifoya.
 
 

Aqidaparastlarning puch da’volari

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
Mustaqillik sharofati bilan  yurtimizda diniy va milliy qadriyatimiz yanada rivojlandi. Diyorimizda musulmonlarning asariy orzu umidlari ro‘yobga chiqa boshladi. Masjid va madrasalar faoliyati rivoj topdi. Bir so‘z bilan aytganda mamlakatimiz moddiy va ma’naviy jihatdan kun sayin taraqqiy etmoqda. Biroq, sog‘lom e’tiqod qiluvchilar qatorida afsuski, dinni o‘z manfaatlari yo‘lida o‘zlari uchun asos qilib olgan va aqidaparastlik kasalligiga chalingan turli terroristik va ekstremistik guruhlar va tashkilotlar paydo bo‘layotgani achinarlik xoldir. Ayniqsa, chet ellarda bo‘lgani kabi bizning mamlakatimizda ham turli g‘oyaviy zidlik, buzg‘unchilik, aqidaparast va mutaassib oqimlarining botil aqidalariga ergashib

Ассалому алайкум, онажон!

Знаменательные даты
Маданият ва маърифат
..Ўша куни ҳам одатдагидай оила аъзоларимиз билан эрталабки нонушта қилаётгандик. Учинчи синфда ўқийдиган қизим юз-қўлини ювиб келиб, биз билан инглиз тилида сўрашди. 

– Good morning, daddy! Good morning, mommy! 

Ҳар бир ота-она фарзандининг хориж тилини болалик чоғидан ўрганишини хоҳлайди. Ахир, глобаллашув замонида икки-учта чет тилни ўрганиб қўйган яхши-ку! Тил билган – эл билади, дейди халқимиз. Қизим ҳам улғайгач, нуфузли олий ўқув юртларида ўқиса ёки таржимон бўлибми, дипломат бўлибми дунё кезса ажабмас. Яхши ният – ярим давлат. Мен ҳам қизимни рағбатлантириб, инглизча жавоб бердим: 

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик камаймоқда

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг пайшанбасида ўтказилаётган жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни тадбирлари юксак самаралар бермоқда. 

Наманган вилоятида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, подполковник Рустамжон Дўстматов ЎзА мухбирига қуйидагиларни гапириб берди: 

– Аввало, жорий йил мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилингани жамиятимизнинг барча жабҳалари қатори ички ишлар тизими олдига ҳам ўз фаолиятини давр талаби асосида тубдан ўзгартириш вазифасини қўйди. Энди бизнинг ишимизга баҳо беришда очилган жиноятлар, қўзғатилган жиноий ишлар сонига қараб эмас, балки шундай ҳолатларнинг олдини олиш, сабаб ва омилларини олдиндан

Ўзбек тили — маданият кўзгуси

Маданият ва маърифат
Халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган ва дунёда кенг эътироф этилган ўзига хос шундай урф-одатлари, анъана ва қадриятларимиз борки, уларни бошқа халқларда учратиш қийин. Ўзбекона лутф ана шулардан бири. 

Бир-биримизга лутф қилиб, «Ассалому алайкум!» деб мурожаат этишимизда ҳам ўзига хос сеҳр ва меҳр мужассам. Айниқса, ўзаро гурунгларда, дилкаш давраларда бўладиган лутф фақат бизнинг халқимизгагина хос, десак, хато бўлмайди. Мулоқот жараёнида бир-биримизга яхши сўзлар айтамиз, айниқса, ёши улуғларга, меҳмонга алоҳида такаллуф кўрсатамиз. Бу – она тилимизнинг ўзига хос жозибасидан далолат.

Тил — миллат кўзгуси

Знаменательные даты
Маданият ва маърифат
Яқинда «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги қонун қабул қилинганига 28 йил тўлади. 
1989 йил 21 октябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги алоҳида қонуни қабул қилинди.
Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. Бу йил ҳам турли жамоат муассасаларида, мактабларда, кутубхоналарда, клиникаларда тегишлича тадбирлар ўтказилмоқда.

Миллий давлатчилик ғояси

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
Кўҳна Турон ўз бошидан кечирган буюк тарихий воқеалар ичида амир Темурнинг бунёдкорлик ғоялари ва амалий фаолияти катта ахамиятга эга. У гарчи фотихлар каторидан урин олиб, бехисоб жангу жадалларни бошидан кечирган булсада, асосий мақсади бунёдкорлик ва яратувчилик бўлган. Жумладан, и «Темур тўзуклари»да: «агар фукародан бирининг уй-иморати бўзилиб, тўзатишга курби этмаса, керакли ускуналарни этказиб бериб, унга ёрдам берилсин», деб курсатма беради. шу уринда, юртбошимизнинг амирТемур ўз давлатини акл-заковат ва хукукий азоз билан идора этган, десак, адолатдан бўлади, деган фикрлари ниҳоятда ўринлидир.

Мафкура нима?

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
Мафкура тушунчаси. Хар кандай назария ёки таълимот бир тизимга солинган ғоялар мажмуидан иборат бўлади. Дунёқарашнинг негизини ва муайян ишонч-эътикоднинг асосини хам ғоя ташкил этади. Одамлар, ижтимоий синф ва катламларнинг, миллат ва давлатламинг манфаатлари ва мақсадлари хам ғояларда ифода этилади.
Ўз олдига куйган мақсади, кандай жамият курмокчи экани, бунга кандай йуллар ва воситалар билан эришмокчи булаётгани хақидаги ғоялар тизими хар бир миллат, халк ва жамиятнинг миллий мафкурасининг асосини ташкил этади.

Тўйдан кейинги “томоша”лар сабаби нимада?

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Орзуманд халқмиз. Тўй-томоша қилиш, эл-юртга ош бериб, кўпнинг дуосини олишни яхши кўрамиз. Бу ҳам юртимиздаги тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва ҳамжиҳатликнинг белгиси. 
Тўй икки ёшнинг эзгу ниятлар билан турмуш қуриши, бу ҳақда маҳалла-кўйга маълум қилиб, яхши кунни қариндош-уруғ, дўсту ёрлар билан баҳам кўришидир. Бироқ кейинги пайтларда бу гўзал расм-русумни ортиқча дабдабаю тантана билан ўтказиш, уни эл-юрт оғзига тушиш, шунинг ортидан гўё обрў топиш воситасига айлантиришга ружу қўяётгандекмиз. Мисқоллаб йиққанимизни бир кунлик ҳою-ҳавас деб ҳавога совуриб юбориш одат тусига кирмоқда. Қарз-ҳавола қилиб бўлса-да, ким ўзарга дастурхон тузатамиз, исрофгарчиликка йўл қўямиз. Миллий қадриятларимизда бу каби бемаъни расм-русумлар бўлмаса-да, сохта обрў-эътиборни билиб-билмай

Жиноятларнинг олди олинмоқда

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Пайшанба куни ўтказилаётган профилактика тадбирлари жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тинчлик-осойишталикни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси томонидан ўтказилган навбатдаги брифингда пойтахтимизда сўнгги ҳафтада содир этилган жиноятлар, уларнинг сабаблари таҳлил этилди.

Жорий

Давлат идоралари халққа хизмат қилади

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган ғоя ҳаётда ўз ифодасини топаётгани халқ манфаатлари таъминланишига хизмат қилмоқда. Ана шу мақсад йўлида жамиятнинг барча соҳалари чуқур ислоҳ қилинаётир.