avatar
Куч
26521.06
Рейтинг
+9805.58

Karimova La`lixon Maksudovna

Мақолалар

Ҳеч бир бола эътибордан четда қолмайди

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида ёшларни ҳар томонлама баркамол, Ватанимизга муносиб инсонлар этиб улғайтириш бўйича белгиланган вазифалар асосида вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш борасидаги тарбиявий ишларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жиззах вилоятида ота-оналари экстремистик оқимларга қўшилиб қолган оилалардаги вояга етмаган болалар тарбиясини яхшилаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётир.

Амалий санъат дурдоналари – халқимиз мероси

Қонунчилик
Ўзбегим дўпписи. Ундаги камалак мисол сержило ва мукаммал нақшлар баҳор, гўзаллик ва нафосатдан сўзлайди, суратлардаги чуқур рамзий маъноларда халқимиз руҳиятининг гўзал бир бўлаги, ғурури яшаётганга ўхшайди.

 
 

Баҳор рассомлар нигоҳида

Қонунчилик
 
  Баҳор, яшариш ва янгиланиш айёми, она-табиатнинг уйғониш фасли мусаввирлар учун битмас-туганмас илҳом, самарали ижод манбаидир. Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида ташкил этилган «Наврўз – 2017» номли бадиий кўргазмада ана шу жиҳатлар яна бир карра ўз ифодасини топган.
 

Қашқадарё ва Сурхондарёда саломатлик кунлари

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Тошкент марказий темир йўл вокзалидан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига саломатлик поезди жўнаб кетди. Ушбу акция «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти ҳамкорлигида ташкил этилди.
Хар бир инсоннинг малакали тиббий ёрдамдан фойдаланишини таъминлаш, чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолига замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш сифати ва даражасини ошириш соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналишидир.

Гўзал юртни асарларимда ифода этиш менинг бурчим

Қонунчилик
Мамлакатимизда истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, имконият ва салоҳиятини тўлақонли юзага чиқаришига кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Турли кўрик-танлов, санъат ва спорт фестиваллари ўтказилаётир.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун танлов ҳам маданият, санъат, спорт, таълим ва адабиёт йўналишлари бўйича юзлаб ёш иқтидор соҳибаларини кашф этди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 мартдаги қарорига мувофиқ Фарғона давлат университети 1-курс талабаси Муштарийбегим Қурбонова ҳам Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари сафига қўшилди.

Фарғона шаҳрида туғилган Муштарийбегим болалигидан илмга чанқоқлиги, қизиқувчанлиги ва қатъиятлилиги билан тенгдошларидан ажралиб турарди. Турли тадбирлар, байрам ва семинарларда фаол

Шарқ санъати истиқболлари

Қонунчилик
Нилуфар Аминжонова Республика дизайн коллежининг учинчи курс ўқувчиси. Миллий қадриятлар ва анъаналаримизни чизмаларда тасвирлаш унинг жону дили. Ёш иқтидор эгасининг манзара, портрет ёки натюрморт жанридаги асарларида миллийлигимиз сингдирилганини кўриш мумкин.

 
 

Халқ қабулхонаси: амалиёт ва тажриба

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонасида ҳарбийлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Халқ қабулхоналари аҳоли билан бевосита мулоқот қилишни йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни сифат жиҳатидан тубдан яхшилаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоялашга хизмат қилмоқда.

Оқ кўнгилнинг оппоқ жилоси

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Миллий қиёфамиз, ўзлигимиз, анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлашда қўлигул уста ва ҳунармандларнинг хизматлари беқиёс. Тошкент Фотосуратлар уйида Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилига бағишлаб ташкил этилган кўргазма экспозициясидан ўрин олган асарларни кўздан кечирган ҳар бир мухлис бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилади.

“Ko‘k kit”ning qora qilmishlari

Фикр, ғоя ва маърифат
Bugungi tez o‘zgarayotgan dunyo insoniyat oldida, yoshlar oldida yangi-yangi, buyuk imkoniyatlar ochmoqda. Shu bilan birga, ularni ilgari ko‘rilmagan turli yovuz xavf-xatarlarga ham duchor qilmoqda. G‘arazli kuchlar sodda, g‘o‘r bolalarni o‘z ota-onasiga, o‘z yurtiga qarshi qayrab, ularning hayotiga, umriga zomin bo‘lmoqda.… Bunday keskin va tahlikali sharoitda biz ota-onalar, ustoz-murabbiylar, jamoatchilik, mahalla-ko‘y bu masalada hushyorlik va ogohlikni yanada oshirishimiz kerak. Bolalarimizni birovlarning qo‘liga berib qo‘ymasdan, ularni o‘zimiz tarbiyalashimiz lozim.
 
Sh.M.Mirziyoyev
 
Umumbashariy taraqqiyot va axborot almashuv tizimlarining tez sur’atlarda rivojlanishi insoniyatga katta

Мамлакатимизда "Баҳор нафаси" халқаро санъат фестивали бошланди

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Ҳар бир халқнинг миллий қиёфасини танитишда, унинг ижодий салоҳияти, бой ва бетакрор маънавий бойлигини бўй-басти билан намоён этишда миллий санъатнинг ўрни беқиёсдир. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан асос солинган миллий маданиятимиз ва санъатимизни янада равнақ топтириш, ижод аҳлининг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шароит ва имкониятларни яратиш, улғайиб келаётган авлодни ёшликдан санъатнинг мафтункор оламига ошно этиш борасидаги эзгу ташаббуслар бугун изчил давом эттирилмоқда.

Баркамол авлод тарбияси йўлида

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори болаларни мактаб таълимига тайёрлаш ва қамраб олиш даражасини тубдан яхшилашга хизмат қилмоқда.

Инсон манфаатларига йўналтирилган лойиҳалар

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Пойтахтимизда қандли диабетнинг олдини олиш ва эрта аниқлаш усулларини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган лойиҳаларга бағишланган конференция бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳридаги «Umid» хайрия жамоат бирлашмаси ташаббуси билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт

Музейлар – халқ бойлиги

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Мамлакатимизда музейлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, музейшунослик ишини давр руҳи билан ҳамқадам ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг «Музейлар фаолияти тўғрисида»ги қонуни соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ёшлар тарбиясида музейларнинг ўрни

Талаб ва истаклар ўрганилмоқда

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари Фарғона вилояти Қува туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли турмуш тарзи билан танишмоқда.
Президентимизнинг таклифига кўра 2017 йилнинг мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилингани барча соҳаларда бу борадаги ишлар кўламини кенгайтирмоқда. Бугун юртимизда халқ билан мулоқотнинг очиқ ва самарали механизмлари ҳаётга татбиқ этилмоқда. Натижада юртдошларимизни ўйлантираётган муаммолар чуқур ўрганилиб, уларнинг ечимига кенг йўл очилмоқда.

Yaltiragan har narsa oltin emas yoxud internetdagi dinbuzarlardan ehtiyot bo‘ling!

Фикр, ғоя ва маърифат
Tarixdan ma’lumki, yurtimiz islom ma’rifati buloqlaridan biri bo‘lib kelgan. Ajdodlarimizning boy ma’naviy merosi asrlar osha nafaqat xalqimiz, balki butun islom olamining ilm chanqoqlarini qondirib kelgan. Movarounnahr diyorini “islom daraxtining serhosil shohlari”ga qiyoslanishi bejizga emas albatta. Ammo, 70 yillik mustabid tuzimning halqimizni o‘z qadriyatlaridan yiroqlashtirish hamda buyuk ajdodlarimizdan begonalashtirish siyosati birmuncha milliy va diniy qadriyatlarimizdan bebahra qolishimizga sabab bo‘ldi.

«Ассалом, эй, хуш келдинг баҳор!» номли мушоира кечаси

Блог им. lalixon
Куни кеча Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган «Ассалом, эй, хуш келдинг баҳор!» номли мушоира кечаси ижодкор опа-сингилларимиз, шеърият мухлисаларига чин маънода байрам совғаси бўлди.

“Йилнинг энг фаол аёли” кўрик-танлови ўтказилди

Фикр, ғоя ва маърифат
Пойтахтимизда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан “Йилнинг энг фаол аёли” кўрик-танловининг мамлакат босқичи ўтказилди.
Партиянинг «Аёллар қаноти» кенгаши раиси З.Ботирова ва бошқалар мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Ҳаракатлар стратегияси – Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичи

Интересные технологии
Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накао Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ўзаро ҳамкорлик лойиҳалари ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Ўзбекистонга ташрифим жуда самарали бўлмоқда. Самарқанд, Бухоро ва Тошкент вилоятларида бўлиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдим. Ердан мақсадли ва самарали фойдаланиш, боғдорчиликни ривожлантириш ва ҳосилдорликни ошириш, соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш борасидаги лойиҳалар бизда катта қизиқиш уйғотди.