avatar
Куч
28069.17
Рейтинг
+10411.87

Karimova La`lixon Maksudovna

Мақолалар

“Navro‘zing muborak hur O‘zbekiston”

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
 

Bahor fasli tabiatimizning tiklanish va yangilanish pallasidir. Ayni shunday pallada ezgulik, muhabbat, xayr-saxovat ayyomi bo‘lmish Navro‘z bayrami katta ishtiyoq va quvnoqlik bilan nishonlanadi. Yana, milliy qadriyatlarimizni o‘zida aks ettirgan, Navro‘zi olam yurtimizning har bir go‘shalarida o‘ziga xos tarzda tantanali nishonlanadi. Ana shunday tantanovor ruhda, “Navro‘zing muborak hur O‘zbekiston”deb nomlangan  bayram tadbiri Toshkent moliya institutida 26-mart sanasida tashkil etildi.

Хуш келдинг,баҳорим, хуш келдинг Наврўз!

Илм-фан
 
         Наврўз – ўзининг маъно-мазмуни ва фалсафаси билан ҳаётимизга жо бўлган яшариш ва янгиланиш палласи, шарқона — Янги йил дебочаси. Фасллар келинчаги баҳорнинг ёқимли тафти дилларимизга ҳузур бағишлаётган шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида яшариш ва янгиланиш айёми Наврўзи олам катта шоду хуррамлик билан нишонланмоқда.

Вебстер университетининг Тошкент марказида малакали кадрлар тайёрланади

Илм-фан
Вебстер университетининг Тошкент марказида қуйидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича малакали кадрлар тайёрланади:

Тошкентда Вебстер университети очилди

Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4245-сонли қарори билан Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг  таълим дастурларини амалга ошириш маркази ташкил этилди.
Марказ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вебстер университети томонидан таъсис этилади. 

“Ingliz tilini o‘rganishda innovatsiyalar va o‘qitish amaliyoti” mavzusida xalqaro ilmiy amaliy konferensiya

Илм-фан
Jizzax davlat pedagogika institutida kuni kecha xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya tashkil etildi deb xabar qiladi JDPI matbuot xizmati.
Prezidentimizning 2012 yil 10 dekabrda qabul qilingan 1875–sonli “Chet tillarni o‘rganish tizimini yanada takomillashtirishning chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Qarorining ijrosini ta’minlash maqsadida o‘tkazilayotgan mazkur konferensiya xorijiy tillarning o‘rni va roli, yetuk mutaxassislarni tayyorlashda chet tillarning dolzarbligini tobora oshibborayotganligining isboti ekanligi, institutda xalqaro hamkorlik natijasida talablar yaxshi ko‘rsatkichlarga  erishayotganligini institut rektori A.Xolbekov alohida ta’kidlab o‘tdi. Ayniqsa, Amerika Qo‘shma Shtatlaridan kelib

Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида Республиканинг етакчи олий таълим муассасалари филиаллари фаолияти йўлга қўйилади

Илм-фан
Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида Республиканинг етакчи олий таълим муассасалари филиаллари фаолияти йўлга қўйилади.
2019/2020-ўқув йилидан: 
— Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши;
— Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз;
— Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз

Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Илм-фан
Тошкент молия институти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 
Эндиликда Институт жамоаси ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, битирувчилар бандлигини таъминлаш, қолаверса, иқтидорли талабаларнинг илғор стартапларини молиялаштириш бўйича Жамғарма билан

Ўзбекистонлик талабалар рус тили бўйича халқаро онлайн олимпиадада ғалаба қозонишди

Илм-фан
Рус тилини хорижий тил сифатида ўзлаштириш даражасини текширувчи халқаро олимпиадада 25 та давлатдан қатнашган 100 нафардан ортиқ талабалар орасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари ғолибликни қўлга киритди.

Ёш олимлар ва тадқиқотчилар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади

Илм-фан
Куни кеча миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ёш олимларни қўллаб-қувватлаш йўилда тизимда амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани  ташкил этилди. 
Матбуот анжуманида вазир ўринбосари Узоқбой Бегимқулов, тегишли бошқарма ва бўлим бошлиқлари, ОТМларнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

"Республикада психология соҳасида кадрларни тайёрлаш ва психологик хизмат тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси порталга жойлаштирилди

Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада психология соҳасида кадрларни тайёрлаш ва психологик хизмат тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси regulation.gov.uz (https://regulation.gov.uz/uz/document/2657) порталига жойлаштирилди.

Тошкент ахборот технологиялари университети ректорига хорижлик маслаҳатчи тайинланди

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети декани Сирелчук Игор Николаевич ТАТУ ректори маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Техника фанлари номзоди, доцент Сирелчук Игор Николаевич 2019 йилнинг 1 мартидан ТАТУ ректори маслаҳатчиси лавозимида иш бошлади.

ОТМларда ўқув машғулотларини олиб бораётган хорижлик мутахассислар сони ортиб бормоқда

Илм-фан
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бир пайтнинг ўзида уч нафар хорижлик мутахассис дарс машғулотларини олиб бормоқда.

Тошкент молия институти таълим хизматлари экспорти қамровини кенгайтирмоқда

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
 

         Тошкент молия институтига Малайзиянинг Миллий Энергетика университети (Universiti Tenaga Nasional) билан ҳамкорлик доирасида мазкур университетнинг бир гуруҳ талабалари ва профессор-ўқитувчилари қисқа муддатли стажировка ўташ учун ташриф буюришди.

2019 йил Ўзбекистонда  халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган анжуманлар режаси тасдиқланди

Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-ф-сонли фармойиши билан 2019 йилда мамлакатимизда ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги илмий ҳамда илмий-техник анжуманлар режаси тасдиқланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги етакчи халқаро рейтинг агентлиги билан ҳамкорлик битимини имзолади

Илм-фан
Куни кеча «Илм-фан – 2020» миллий ривожланиш дастури доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Times Higher Education халқаро рейтинг агентлиги ва Elsevier компанияси билан уч йилга мўлжалланган ҳамкорлик битимини имзолади.

Япония делегатларининг ташрифи

Илм-фан
 

Жорий  йилнинг 25 февраль куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институтида Нагоя Университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамроҳлигида Аичи санъат университети (АСУ) профессори, таниқли япон санъатшуноси Коджи Шибадзаки бошчилигидаги бир гуруҳ  делегация ташриф буюрди. Ушбу ташрифдан  кўзланган асосий мақсад – қадимий ўзбек қоғози тарихи ва ишлаб чиқариш технологияси билан боғлиқ тадқиқотни амалга ошириш, қадимги ўзбек қоғози билан жаҳон ҳамжамиятини таништириш ҳамда қоғоз орқали ўзбек илм-фани, маданияти ва миниатюра санъатининг шарқ ва ғарбга тарқалганлигини эътироф этишдан иборат лойиҳани тақдим этиш ва истиқболли алоқалар ўрнатиш имкониятлари муҳокама қилишдан иборат эди.

Тиббий олий таълимда АКТ: симуляторлар ва робототехника

Илм-фан
Тошкент давлат стоматология институтида «Тиббий олий таълим тизимида АКТ: симуляторлар ва робототехника» Биринчи халқаро конференцияси ташкил этилди. 

Россиялик талабалар амалиёт ўташ учун юртимизга келди

Илм-фан
Россия Федерациясининг Челябинск маданият институти икки нафар иқтидорли талабаси амалиёт ўташ учун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ташриф буюришди.

Талабалар “Соғлом ҳаётга қадам бос” акциясида иштирок этмоқда

Илм-фан
 
Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент тиббиёт академияси волонтёр-талабалари “Соғлом ҳаётга қадам бос” акциясини амалга оширмоқдалар.
Волонтёр-талабалар жамоат жойларида сигарета чекаётган, газланган ва энергетик ичимликлар ичаётган ҳамюртларимизга ушбу маҳсулотларни истеъмол қилишнинг салбий оқибатларини тушунтириб,