avatar
Куч
28069.17
Рейтинг
+10411.97

Karimova La`lixon Maksudovna

Мақолалар

Бекободда сайёр қабул: аксарият муаммолар жойида ҳал этилди

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларга тезкор ва жойида ечим топишнинг замонавий ва самарали механизми йўлга қўйилгани одамларнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда.

Фахрийлар пансионати ободонлаштирилди

Жамият
Анъанага кўра, бу галги хайрия ҳашарида ҳам кекса ва ногиронлар, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларга кўрсатилган меҳр-мурувват ёрдами кўлами кенг бўлмоқда.

Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати ҳудуди ўттизга яқин маҳалла ёшлари томонидан ҳамжиҳатлик билан ободонлаштирилди.

Ёшларимиз қарашида Мустақиллик

«Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!»
Жамият
Тошкентда Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси  ташкил этилган тадбирда партия вилоят ва туман кенгашлари ходимлари, туман ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси вакиллари, “Ёшлар қаноти” ва “Аёллар қаноти” фаоллари, ёшлар иштирок этди.

Мустақиллигимизнинг ҳуқуқий асоси ёки конституциявий мустақиллик йўлидаги ўн муҳим қадам

Знаменательные даты
Маданият ва маърифат
Халқимиз учун қадрли ва улуғ байрам бўлган мустақиллик айёми яқинлашмоқда. Ота-боболаримизнинг ҳур ва эркин, фаровон, тенглар ичра тенг яшашга бўлган орзуси, ҳуқуқи бундан 26 йил муқаддам рўёбга чиққан кунни ҳақиқатан ҳам қанча байрам қилсак арзийди.

Мустақиллик – бебаҳо неъмат

«Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!»
Жамият
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида қатор тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилмоқда.

Исломда экология масалалари

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
 
Аллоҳ таоло бу дунёни чексиз ҳикматларга тўла ҳолда яратган. Атрофимизни ўраб турган барча нарсалар, гўзал табиат чин мўминлар учун катта ибрат ва Аллоҳнинг қудратига мисолдир. Ҳар куни умр дафтаримиздан янги бир саҳифа очилгани каби атрофимиздаги оламнинг ҳам сурати ҳар куни янгиланади ва энг қизиғи шундаки бу янгиланишлар асло бир-бирини такрорламайди. Кеча ва кундуз доим алмашиб туради. Бири узайса, иккинчиси қисқаради. Биз уларни бошимиздан ўтказиб, умримизнинг ҳисобини шу кеча ва кундузлар билан ўлчаймиз. Шу алмашиш жараёнида фасллар ҳам янгиланади. Қиш фаслида гўё оппоқ кафанга ўрангандек қор остида ётган ўлик ерни баҳор фаслида Аллоҳ таоло қайта тирилтиради. Агар Аллоҳ кеча ва кундузни айлантирмаса, осмондан сувларни тушириб ерни тирилтирмаса, ер юзида ҳаёт бўлиши мумкин

Тошкент янада чирой очади

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Тошкент шаҳар ҳокимлигида ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан тизимда амалга оширилаётган ишлар, галдаги режаларга бағишланган анжуман ташкил этилди.
Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси Абдувоҳид Каримовнинг таъкидлашича, тизимдаги бюджетдан молиялаштириладиган 10 ихтисослаштирилган бошқарма ҳамда 3 хўжалик ҳисобидаги ташкилот томонидан ҳудудларни мунтазам тозалаб туриш, яшил зоналарни кўкаламзорлаштириш, дарахтлар ва мавсумий гул кўчатларини экиш, йўл ва йўлакларни таъмирлаш, кўприк, туннел, канал, очиқ ва ёпиқ коллектор ҳамда сунъий сув ҳавзаларини замон талаблари асосида сақлаб туриш бўйича ишлар босқичма-босқич амалга оширилаётир.
 

Бемор аёл шифокорлардан мамнун

Жамият
Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси. Кенг ва ёруғ, замонавий технологиялар билан жиҳозланган хонада чақириқларни қабул қилувчи йигирма фельдшер аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларга жавоб бериб, керакли маълумотларни тезда ёзиб олиш билан банд.

– Алло! Ассалому алайкум, тез тиббий ёрдам йигирманчи оператори эшитади, – дейди фельдшерлардан бири Умида Дониёрова.

Миграция ва фуқаролик: қандай қулайликлар яратилмоқда?

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 11 июлдаги «Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори соҳада сифат жиҳатидан янги тартибни ўрнатишга қаратилган.

ОАВ ҳақидаги қонунларга қатъий риоя қилиш таъминланади

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
 
 
Миллий матбуот марказида босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг бугунги фаолияти ва истиқболдаги вазифаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан рўйхатга олиниб, давлат реестрига киритилган оммавий ахборот воситаларининг умумий сони 1 минг 564 тани ташкил этади. Булар 694 газета, 330 журнал, 14 ахборотнома-бюллетень, 4 ахборот агентлиги, 68 телевидение, 37 радиостанция, 418 веб-сайтдир. Улар 7 тилда ва сиёсий-ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маърифий, спорт каби 20 дан ортиқ йўналишда фаолият олиб бормоқда.

Ёшлар – келажак бунёдкори

Қонунчилик
Пойтахтимизда шу шиор остида уюшмаган ёшлар билан олиб борилаётган ишларда натижадорликка эришишнинг илмий-амалий масалаларига бағишланган республика конференцияси иш бошлади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, Бош прокуратура, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва нодавлат ташкилотлари масъул ходимлари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ёш тадқиқотчилар, турли соҳа мутахассислари, уюшмаган ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ёш мутахассислар форуми

Қонунчилик
"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ва Ўзбекистон нефть-газ ва геология ходимлари республика касаба уюшмалари кенгаши томонидан «Баркамол ёш мутахассис – қудратли юрт таянчи» мавзусида ёш мутахассислар форуми ўтказилди.

«Барқарор ривожланиш мақсадларида энг яхши ёшлар ташаббуси» ғолиблари аниқланди

Қонунчилик
Мамлакатимизда ёшларнинг ижтимоий лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Барқарор ривожланиш мақсадларида энг яхши ёшлар ташаббуси» кўрик-танлови эълон қилинган эди.

Пойтахтимизда ана шу кўрик-танловнинг якуний натижалари ҳамда ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тошкент давлат юридик университети “Ўзэкспомарказ” да тест синовларини топширди

Эрта тонгдан пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуаси Тошкент давлат юридик университетида ўқиш ниятида ариза топширган 6 минг 120 дан ортиқ абитуриент, уларнинг ота-оналари, яқинлари ҳамда тест жараёнларининг белгиланган талаблар доирасида ўтишини таъминлашга масъул идоралар вакиллари билан гавжум бўлди.

 

Жиноятлар фош этилмоқда

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан пайшанба – жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни доирасида брифинг ўтказилди.
Вилоят ИИБ тергов бошқармаси ходимлари жойларда жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш, маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ҳудудларда осойишталикни мустаҳкамлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

Тинч ва фаровон ҳаётимиз асоси

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмда Президентимизнинг 2017 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон! мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Одам савдосидан қанчалик огоҳсиз?

Фикр, ғоя ва маърифат
Одам савдоси жинояти оқибатларини англаш учун ўзингизни ўзганинг қўлида тутқин ҳолда, оғир меҳнат гирдобида тасаввур қилинг. Инсон учун бундан оғир таҳқирлаш бўлмаса керак.
Инсоннинг эркинлигини, ҳуқуқларини поймол қилишга қаратилган бу жиноят шунинг учун ҳам дунё жамоатчилиги томонидан кескин қораланади. Одам савдосига қарши курашишга оид халқаро ҳаракат такомиллашиб бормоқда. БМТ томонидан 2013 йилда 30 июль –Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни сифатида белгилангани бунда муҳим омил бўлди.

Совершенствовать налоговое администрирование в Узбекистане необходимо с активным применением ИКТ

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Президентом Республики Узбекистан 18 июля принят Указ «О мерах по коренному совершенствованию налогового администрирования, повышению собираемости налогов и других обязательных платежей».